Кўчмас мулкни бузиб ташлаш тартибини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилди



 
  Расм манбаси : Фарпост

Ўзбекистонда кўчмас мулкни бузиб ташлаш тартибини бузганлик учун жарималар миқдори оширилди. Бу Президент томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 241(11)-моддаси (Кўчмас мулкни бузиб ташлаш тартибини бузиш):

биринчи қисмининг санкциясидаги (Олиб қўйилаётган ер участкасидаги тадбиркорлик субъектларига тегишли биноларни, бошқа иморатларни, иншоотларни ёки дов-дарахтларни зарарнинг ўрнини мазкур мол-мулкнинг бозор қиймати бўйича олдиндан ва тўлиқ қопламаган ҳолда бузиб ташлаш - мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади) «йигирма беш бараваридан эллик бараваригача» деган сўзлар «эллик бараваридан юз бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилди;

иккинчи қисмининг санкциясидаги (Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса - мансабдор шахсларга энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади) «эллик бараваридан юз бараваригача» деган сўзлар «юз бараваридан икки юз бараваригача» деган сўзлар билан алмаштирилди.

2018-10-23 17:21:09  |  2109 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация