Фарғонада хусусий хонадондан қарийб 15 кг наша топилди



 
  Расм манбаси : Фарғона вилояти ИИБ

14 кг 841 гр гиёҳванд модда уч қоп ва битта шиша банкага жойланган

Фарғона вилояти, Ўзбекистон тумани Қушқўноқ МФЙда яшовчи фуқаро А.Т. хонадонидан 14 кг 841 гр миқдорда гиёҳванд модда топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати ЎзАга хабар берган.

Тезкор тадбир 2019 йил 6 январь куни вилоят ИИБ жиноят-қидирув бўлими, Транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлими ва туман ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган. А.Т. истиқомат қиладиган уй холислар иштирокида кўздан кечирилганида ҳовлидаги тандирхона тагидан бир дона 3 литр сиғимли шиша банкада ҳамда бир дона полимер пакетга алоҳида қилиб солинган наша гиёҳванд моддалари борлиги аниқланган.

Бундан ташқари, А.Т.нинг яшаш хонадони томи остидан 3 дона оқ рангли полиэтилен қопларга алоҳида солинган наша гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, текшириш учун далилий ашё сифатида ИИБга олинган.

Кейинроқ мазкур гиёҳванд моддалар наша эканлиги ва уларнинг умумий миқдори 14 кг 841 граммни ташкил қилиши маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2019-01-08 12:57:18  |  1938 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация