Ўзбекистонда халқаро даражадаги юридик университетларнинг филиаллари очилади



 
  Расм манбаси : AHEAD Professional Network

Шунингдек, Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида миллий ҳуқуқни ўқитишни жорий этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда Олий юридик таълим тизимига халқаро стандартларни жорий қилиш, бу борада дунёнинг етакчи таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича Чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиши белгиланди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида қайд этилишича, Режа лойиҳаси 2019 йил 15 майгача муддатда Адлия вазирлиги, ТИВ, Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ томонидан тайёрланади.

Режада Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатиб келаётган Халқаро Вестминстер университетининг имкониятларидан фойдаланиб, миллий ҳуқуқни ўқитиш тизимини жорий этиш;

мамлакатимизда халқаро даражадаги юридик олий ўқув юртларининг филиалларини очиш назарда тутилади.

2019-01-05 20:12:18  |  1877 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация