Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг бир марталик субсидиялари кимларга ва нима мақсадлар учун берилади?



 
  Расм манбаси : Xabar.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг “ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига бир марталик субсидиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

Субсидия қуйидаги мақсадларда тўланади:

a) АБКМда (Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тузилмасидаги туман ва шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари) рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини бошлашни хоҳловчи ишсиз шахсларга якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхоналар ва микрофирма сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш учун - харажатларнинг энг кам иш ҳақининг икки бараваригача миқдорида;

б) аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахсларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни захираланган (квоталанган) энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга - ҳар бир қабул қилинган ходим учун ҳар ойда энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида. Бунда ишга қабул қилинган мазкур тоифадаги шахсларнинг бандлигини энг кам сон (квота) ошган санадан бошлаб камида ўн икки ой давомида сақлаш шарти назарда тутилади;

в) иш берувчиларга - АБКМнинг йўлланмаси бўйича ишга қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб ходимларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган шахсларни касбга қайта ўқитиш ва уларнинг малакасини оширишга сарфланадиган харажатларни молиялаштиришга - ҳар бир ходим учун энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида.

Субсидия фуқароларнинг қуйидаги тоифаларига берилмайди:

иш билан банд бўлганларга;

таълим муассасаларида (кундузги таълимда) ўқиётган талаба ва ўқувчиларга;

пенсия ёшига етганларга ва пенсионерларга.

Субсидия маблағлари қуйидаги мақсадларга берилади:

якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхоналар ва микрофирма сифатида давлат рўйхатидан ўтиш учун давлат божи тўлашга;

электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитининг сертификатини олиш учун тўловга;

муҳр ва штамп тайёрлаш учун хизмат ҳақини тўлашга.

Бунда юқорида кўрсатилган харажатларни қоплаш энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдоридан ошиб кетмаслиги шарт.

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳловчи ишсиз фуқаролар субсидияни олиш учун АБКМга мурожаат қиладилар.

АБКМ томонидан фуқароларнинг аризаси келиб тушган кундан бошлаб икки кун муддат ичида мурожаати кўриб чиқилади, субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда бу ҳақда фуқароларга маълум қилинади.

АБКМ томонидан субсидия ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхоналар ва микрофирма сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиш ва/ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитининг сертификати олиш ва/ёки муҳр ва штамп тайёрлаш учун Давлат хизматлари марказларидан ҳисобварақ реквизитларини олади ҳамда реквизитларини субсидия олиш учун АБКМга тақдим этади.

АБКМ томонидан тақдим этган ҳисобварақ реквизитлари бўйича фуқаронинг фамилия, исми ва паспорт сериясини кўрсатилган ҳолда Жамғарма маблағлари ҳисобидан Давлат хизматлари марказларидан олинган ҳисоб варақ реквизитлари бўйича пул маблағлари ўтказиб берилади.

Субсидия ўтказиб берилгандан сўнг фуқаро икки кун муддатда Давлат хизматлари марказига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан боради.

Фуқаролар Давлат хизматлари марказларидан белгиланган тартибда ушбу низомда кўрсатиб ўтилган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтадилар ва/ёки электрон рақамли имзо (ЭРИ) калитининг сертификатини оладилар ва/ёки ўз ихтиёрларига кўра, муҳр ва штамп тайёрлашга буюртма берадилар.

Давлат хизматлари марказлари ҳар чоракда АБКМ томонидан тўлаб берилган маблағлар асосида давлат рўйхатидан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, кичик корхоналар ва микрофирмалар тўғрисида маълумотларни АБКМга электрон шаклда бериб боради.

Субсидия қонунчиликда белгиланган тартибда туман (шаҳар) ҳокимларининг қарори билан захираланган (квоталанган) иш ўринларидан ташқари (белгиланган квотадан ортиқча бўлган) ҳар бир қабул қилинган аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мансуб шахслар учун иш берувчиларга берилади. Бунда ишга қабул қилинган мазкур тоифадаги шахсларни иш берувчилар томонидан камида ўн икки ой давомида сақлаш шарти назарда тутилади.

2018-09-21 12:26:01  |  3643 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

2 изоҳлар

Ноябрь 11, 2022  16:42

1.Akmaral

Assalomualaykum men talim kreditolmokchiman

Октябрь 23, 2022  22:53

2.Topilova Qunduzoy

Bandlikka kómok



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация