Видеоконференцалоқа иқтисодий судларда 1,5 миллиард сўмни тежашга ёрдам берди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида иқтисодий судларда 324 мингта иш кўрилган бўлса, шундан 207 мингга яқини бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. 2,5 мингдан ортиқ ишни кўриш жараёни видеоконференцалоқа тизими орқали ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий суди расмий вакили Азиз Обидовнинг ЎзАга маълум қилишича, 2018 йилнинг тўққиз ойида иқтисодий судлар томонидан қарийб 324 минг иш кўриб чиқилиб, ҳал этилган. Даъвогарлар фойдасига 8,8 триллион сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинди. Кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24,1 фоизга ошди.

Энг кўп кўрилган ишлар Сурхондарё, Жиззах, Самарқанд, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган.

Тарафларга қулайликлар яратиш ҳамда суд таъсирчанлигини ошириш мақсадида низо тартибида кўрилган ишларнинг салмоқли қисми, яъни 207 мингга яқини бевосита жойларда, яъни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган. Ҳал этилган ишларнинг 2,5 мингдан ортиғи видеоконференцалоқа тизими орқали кўриб чиқилгани туфайли тарафларнинг 1,5 миллиард сўм маблағи тежалган.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид 32 мингдан зиёд иқтисодий иш кўриб чиқилган ҳамда улар фойдасига 772,7 миллиард сўм миқдорида маблағ ундириб берилган.

Иқтисодий судларда кўрилган ишларнинг асосий қисмини олди-сотди, маҳсулот етказиб бериш, контрактация, ижара, пудрат, кредит, лизинг, ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар ташкил этди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 227 шикоят ва протестлар кўриб чиқилган. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 142 қарор бекор қилинган ва 42 суд қарорлари ўзгартирилган.

2018-11-27 12:29:16  |  1893 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация