Термиз ХТБ шуъба мудири Зулфия мукофоти учун танловнинг шаҳар босқичида 200 доллар пора олиб, қўлга тушди



 
  Расм манбаси : Turon24

Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг Термиз шаҳар босқичида номзодни вилоят босқичига ўтказиш эвазига 200 АҚШ доллари сўраган шахс пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизматига таяниб, Turon24 хабар берди.

Воқеа 17 ноябрь куни Термиз шаҳрида рўй берган. Пора олган аёл Термиз шаҳар халқ таълими бўлимининг маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш шуъбаси мудири вазифасида ишлаб келган. У исми ошкор этилмаган фуқарога қизини Зулфия номидаги давлат мукофоти учун ўтказилган кўрик-танловнинг шаҳар босқичидан вилоят босқичига ўтказиб беришини айтган. Бунинг учун 200 АҚШ доллари талаб қилган.

Қонунбузар пора олаётган вақтда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Термиз туман бўлими томонидан ушланган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов олиб борилмоқда.

Маълум қилинишича, жиноят устида қўлга олинган аёл олдин ҳам фирибгарлиги учун судланиб, 2017 йилнинг 5 июлида жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ҳукми билан жиноий жавобгарликка тортилган.

2018-11-26 11:25:23  |  2332 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация