Жиззахдаги қурилиш ташкилоти раҳбарларига қарши жиноий иш қўзғатилди



 
  Расм манбаси : Spot.uz

"ААА" ДУК мутасаддилари қўшиб ёзиш орқали 70 млн сўмдан ортиқ маблағни ўзлаштириш ва бошқа жиноятларда айбланмоқда

Жиззах вилоятидаги "ААА" ДУК қурилиш корхонасининг мансабдор шахсларига бюджет маблағларини ўзлаштириш, сунъий дебитор қарздорлик юзага келтириш айбловлари билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекциянинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимига таяниб, Turon24 хабар қилди.

Хабарга кўра, "ААА" ДУКда ўтказилган текширишда пудратчи мансабдор шахслари жами 2 млрд 490 млн 228 минг сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилгани ҳақида ҳужжатлар расмийлаштирган. Сўнг расмий ҳужжатларга ҳақиқатда бажарилмаган 70 млн 658 минг 400 сўмлик ишларни қўшиб ёзиб, ҳужжатларни сохталаштирган ҳамда кўп миқдордаги бюджет маблағларини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилишган.

Бундан ташқари, корхона мансабдор шахслари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиб, 2017 йил давомида Меҳнат кодексининг 183-моддасига асосан интизомий жазо қўлланилган ходимларига жами 11 та ҳолатда 8 млн 990 минг сўм рағбатлантириш пулларини тўлаб берган ва такроран бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-тарож қилишган.

Шунингдек, корхона мансабдор шахслари дебитор қарздорликларни ўз муддатида ундириш чораларини кўрмагани натижасида 2018 йил 1 декабрь ҳолатига корхонанинг 193 млн 886 минг 400 сўм муддати ўтган дебитор қарздорлиги юзага келишига сабабчи бўлишган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Инспекциянинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан "ААА" ДУК мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

2018-12-20 21:37:21  |  1727 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация