Ер кодексида янги модда: ўқув-тажриба ишлари учун ер бериш шартлари белгиланди



 
  Расм манбаси : US Embassy in Uzbekistan

Тажриба ва илмий тадқиқотлар учун ерлар доимий фойдаланишга ёки вақтинча (ижарага) берилади

Ўзбекистон Республикасининг янги қонуни билан 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган Ер кодекси 49-1-модда билан тўлдирилмоқда.

Унга кўра, тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотларига қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинча) фойдаланиш ёки ижара ҳуқуқи асосида илмий-тадқиқот ва таълим мақсадлари, товар қишлоқ хўжалигини юритиш ва илғор тажрибани тарғиб қилиш учун берилади.

Тажриба-ишлаб чиқариш, ўқув, ўқув-тажриба ва ўқув-ишлаб чиқариш хўжаликлари, илмий-тадқиқот ва бошқа қишлоқ хўжалик муассасалари ва ташкилотлари ер участкаларини ижарага ёки иккиламчи ижарага бериш ҳуқуқига эга эмас.

Шу мақсадларда берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда иморатлар ва иншоотлар қуришга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра алоҳида ҳолларда йўл қўйилади.

2019-03-05 21:39:33  |  273 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация