Генерал Тоҳирий учта модда билан айбланиб, уч ярим йилга қамалди



 
  Расм манбаси : Kun.uz

Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари ЖКнинг 167-, 207- ва 209-моддалари бўйича айбдор деб топилди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди Давлат божхона қўмитасининг собиқ раҳбари генерал Муиджон Тоҳирийга оид жиноят иши бўйича ҳукм чиқарди.

«Газета.uz» хабарига кўра, у Жиноят кодексининг 167- (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-(мансабга совуққонлик билан қараш), 209-модда (мансаб сохтакорлиги)лари билан айбдор деб топилган.

Суд ҳукми билан Муиджон Тоҳирий  уч ярим йилга озодликдан маҳрум этишга ҳамда энг кам иш ҳақининг 400 баравари миқдорида жарима тўлашга ҳукм қилинди.

Муиджон Тоҳирийнинг ҳибсга олингани ҳақида 2018 йилнинг декабрь ойида маълум бўлган эди. У Давлат божхона қўмитасининг раҳбари сифатида 2016 йилнинг декабридан 2018 йилнинг февралигача ишлаган.

Тоҳирий 2013-2016 йилларда президент хавфсизлиги хизматига раҳбарлик қилган.

2019-05-21 10:50:36  |  2026 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация