Алиментдан қарздор эркак энди ишга жойлашганида айни қарздорлик сабаб 15 суткага қамалди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Каттақўрғонлик Ж.Орзиқулов алиментдан қарзини тўлаш мақсадида ҳокимга мурожаат қилиб энди ишли бўлган эди...

Бу ғалати воқеа шу яқинларда Каттақўрғон шаҳрида содир бўлган.

Жорий йилнинг 10 февраль куни “Тошкент” телеканалида Каттақўрғон шаҳри ҳокими Музаффар Ҳошимов иштирокида «Очиқ мулоқот» телекўрсатуви намойиш қилинган эди, деб хабар беради «UPL».

Тўғридан-тўғри эфирга узатилган ушбу кўрсатувда ҳоким Каттақўрғондан саксон нафарга яқин кишининг саволларига жавоб берди, азр-ҳолини эшитди. Улар орасида Ж.Орзиқулов деган фуқаро ҳам бор эдики, у шаҳар раҳбаридан ишга жойлашишда ёрдам беришини сўради. Аҳволим танг, дейди у, алимент тўловидан яхшигина қарз бўлиб кетдим, уларни қоплашим керак.

Маълум бўлишича, кўрсатувдан кейин Орзиқулов ишга жойлашибди, аммо бир неча кундан кейин эса... алиментни вақтида тўламаганлик айби билан 15 суткага «кесилибди»!

Судларда алиментдан қарздорлик учун маъмурий қамоқ амалиёти қўлланилаётгани бор гап, қонун бунга йўл беради. Бироқ бу билан қарздорлик ўз-ўзидан ёпилиб қолавермайди-ку? Суд фуқаронинг яхши ниятда ўзи интилиб ишга кирганини эътиборга олиши керакмасмиди?..

Воқеанинг яна бир қизиқ томони, Ж.Орзиқулов қамалгани ҳақида ОАВга унинг ҳозирги турмуш ўртоғи маълум қилиб, эрига ёрдам беришни сўраган. Аёлнинг сўзларига кўра, Каттақўрғон шаҳрида тузукроқ маош тўланадиган иш топиш деярли имконсиз.

2019-03-07 21:09:35  |  1791 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация