18 ёшга тўлмаганларга энергетик ичимликларни сотиш тақиқланади



 
  Расм манбаси : khabar.ndtv.com

Сенат энергетик ичимликлар савдоси ва рекламасига қатор чеклов ва талабларни маъқуллади

13 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн еттинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун маъқулланди. Мазкур қонун асосида “Реклама тўғрисида”ги қонунга ҳам тегишли қўшимчалар киритилади.

Қонуннинг 221-моддасига энергетик ичимликлар рекламаси ҳақида қўшимча киритилади. Унга кўра:

– соат кундузги 7:00 дан кечки 22:00 га қадар энергетик ичимликларни телевидение ва радио орқали реклама қилиш тақиқланади;

– реклама қилиш мақсадида энергетик ичимликлар намуналарини ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида текин тарқатиш;

– ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар орасида энергетик ичимликларнинг номи, белгиси ёки тасвири туширилган товарларни (футболкалар, бош кийимлар, ўйинларни ва шу кабиларни) тарқатиш, шу жумладан, сотиш тақиқланади.

Шунингдек, қонунга таркибида 150 мг/л.дан ортиқ миқдорда кофеин ва (ёки) инсон организмига тонусни ўзгартирувчи таъсир кўрсатиш учун етарли миқдордаги бошқа компонентлар мавжуд бўлган ичимликлар энергетик ичимликлар ҳисобланиши ҳақидаги банд ҳам киритилди.

Эслатиб ўтамиз, қонун кучга кириши учун президент томонидан имзоланиши ва белгиланган тартибда расман эълон қилиниши лозим.

2018-12-15 15:21:54  |  2265 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация