Хоразмда ҳамшира аёл танишининг чақалоғини сотаётганида қўлга олинди



 
  Расм манбаси : ИноСМИ

ИИВ хабарига кўра, туғилганига бир ой тўлмаган бола 1 млн 700 минг сўмга сотилаётган бўлган

2019 йил 6 февраль куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Натижада, Урганч тумани Бекобод қишлоғи Қўнғирот маҳалласида яшовчи, Хоразм вилояти перинатал маркази ҳамшираси Н.Ю. Янги Урганч кўчасида, таниши Ш.В. исмли аёлнинг шу йил 21 январда туғилган ўғлини Л.Б. (аёл)га 1 700 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

2019-02-11 20:01:39  |  1824 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация