Ҳакамлик судларида жорий йилда қарийб 7 млн долларлик даъволар кўрилди



 
  Расм манбаси : Norma.uz

Кўрилган ишлар сони 2017 йилга қиёсан 4382 тага ошган

Жорий йилда Савдо-саноат палатаси (ССП) ҳузуридаги ҳакамлик судлари томонидан  6847 та ишлар кўрилган бўлиб, даъво суммаси 167,8 млрд. сўм, 6,9 млн АҚШ долларини ташкил этган. Бу ҳақда ССП тизимидаги ҳакамлик судлари фаолиятининг 2018 йил якунларига бағишланган йиғилишида маълум қилинди.

Йиғилишда таъкидланишича, жорий йилда ҳакамлик судларида кўрилган ишлар сони 2017 йилга қиёсан 4382 тага ошган.

Хусусан, Самарқанд (1160 та иш кўрилган), Фарғона (1003 та), Хоразм (669 та), Сирдарё (607 та), Андижон  (582 та) вилоятлари ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги ҳакамлик судлари томонидан кўрилган ишлар сони жиддий равишда ошганлиги кузатилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Савдо-саноат палатаси тизимида 15 та ҳакамлик суди фаолият кўрсатмоқда.

2018-12-29 18:13:58  |  1949 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация