Пропискага кирган одам барча фарзандларини ўтказишга ҳақли: 2-банд билан



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Маълумки, Тошкентда қурилганига 3 йилдан ошмаган янги кўп қаватли уйлардан квартира харид қилган киши пропискага ҳам ўтади. Аммо бундай фуқаролар фарзандларини ўзларининг номидаги ва ўзлари пропискадан ўтган хонадонда рўйхатдан ўтказишда муаммоларга дуч келишмоқда. Айниқса, оилали фарзандларга прописка бериш рад этилаётганлиги ҳақида шикоят қилаётган кўп.

Ҳуқуқшунос-блогер Хушнуд Худойбердиев ўз каналида айни шу масалага ойдинлик киритди.

Кўпчилик инсонларнинг ҳуқуқий билими етарли эмаслиги, жуда унақа катта фожиа эмас, лекин энг ёмони: давлат хизматчиси бўлган ижрочиларнинг ўзи қонунни билмаса, бу - даҳшат! Чунки бундай вазиятда ҳуқуқини зўр биладиганлар ҳам курсида ўтирган амалдор қаршисида муаммога дуч келади. Камида ўзининг ҳақлигини исботлаш учун сарсон бўлади, ёзув-чизув қилиб умри кетади.

Бу билан нима демоқчиман? Юқоридаги вазиятда ҳам қонун-қоидаларни яхши билмаган ижрочилар фуқароларни сарсон қилмоқда.

Аслида қанақа бўлиши керак?

Ўз оиласи бўлмаган фарзандларини прописка қилиш қоидаси бу ерда нотўғри талқин қилинмоқда.

Эътибор бериш керакки, фақат ўз оиласига эга бўлмаган фарзандинигина пропискага олиб кириш мумкинлиги ҳақидаги қоида 5-бандга ҳамда 9 - 12-бандларга тааллуқли.

Яъни эри хотини орқали (ёки аксинча) доимий пропискага кирса, унда ўша 5-банд билан прописка олган эр ўзининг барча фарзандларини пропискага олиб кира олмайди, фақат ўз оиласига эга бўлмаган фарзандларинигина 2-банд билан пропискага олиб кириши мумкин.

Худди шу қоида 9, 10, 11 ва 12-бандларга ҳам тааллуқли. Улар ҳам фақат ўз оиласи бўлмаган фарзандларини олиб кириши мумкин.

Лекин кўпчилик буни барча бандларга тааллуқли деб ўйлайди ва адашади.

Тошкентдан янги уй сотиб олган фуқаро 1-банд билан пропискага киради (ҳуқуқий асос: Низомнинг 7-банди).

Шундан сўнг, улар ўзининг тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражадаги барча қариндошларини 2-банд билан пропискага олиб кириши мумкин (ҳуқуқий асос: Низомнинг 7-2-банди).

Яъни Тошкентдан янги уй сотиб олганлар ўзларининг барча фарзандларини, уларнинг ўз оиласи бор ёки йўқлигидан қатъий назар, 2-банд билан пропискага олиб кириши мумкин.

Масалан, 80 ёшга кирган отахоннинг номига Тошкентдан янги уй олишса, ўша отахон ўзининг барча фарзандларини (уларнинг ёши 60 да бўлса ҳам фарқи йўқ) ҳамда барча набираларини (уларнинг сони 30 нафардан кўп бўлса ҳам фарқи йўқ) 2-банд билан пропискага олиб кириш ҳуқуқига эга.

Агар паспорт стол «ғинг» деб рад жавобини берса, бемалол уларнинг устидан Ички ишлар вазирлигига шикоят қилишингиз мумкин.

2019-04-15 18:32:23  |  2709 |   0  | 

4 изоҳлар

Апрел 06, 2023  23:35

1.Доно

К,айнанам фарзандларимеи руйхатга куйдирмаган 3 нафар фарзандим бор вактинча акамни уйларида турамиз хозир уз уйимиз йук фарзандларимни кайерга руйхатга куйдираман руйхатга куйдирмаса штрафи бор дийишти шу ростми.

Апрел 06, 2023  23:19

2.Доно

К,айнанам фарзандларимеи руйхатга куйдирмаган 3 нафар фарзандим бор вактинча акамни уйларида турамиз хозир уз уйимиз йук фарзандларимни кайерга руйхатга куйдираман руйхатга куйдирмаса штрафи бор дийишти шу ростми

Сентябрь 19, 2021  11:05

3.Бабадданова Муяссар

Акам турмуш уртоги билан ажрашган. Аммо акам турмуш уртогининг хадя килинган уйида доимий пропискада. Келинойим акамни шу уйдан чикариб юборишга хаклими.

Октябрь 28, 2019  13:06

4.Ориф.

Онам 2014 йил 2 чи банди билан прапискага утган эндиликда фарзандларини уткизса буладими прапискага доимий.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация