Машина бошқараётиб телефондан фойдаланганлик учун жарима 1 ЭКОИҲга ошди



 
  Расм манбаси : "За рулем" журнали

2018 йил 22 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш киритилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги телеграм-канали.

Унга мувофиқ, эндиликда транспорт воситасини бошқариш вақтида ҳайдовчиларнинг телефондан фойдаланиши энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади (илгари икки баравар).

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса, энг кам иш ҳақининг тўрт баравари (илгари уч баравар) миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади.

2018-10-23 16:23:38  |  1994 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация