6 гектар ердан олинган пахта ҳосилини талон-тарж қилган шахсларга жиноий иш очилди



 
  Расм манбаси : uza.uz

Департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан тумандаги «А.А» фермер хўжалигига нисбатан тўпланган ҳужжатлар юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Унда, мазкур  фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқалар фермер хўжалигига тегишли бўлган 6,0 гектар ердаги очилган пахта ҳосилини териб олиб, пахта толасини чигитдан ажратиб, тайёр бўлган пахта хомашёсини фуқаро М.А ва бошқаларга 13,8 млн. сўмга сотиб юбориб, давлат мулкини ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «А.А» фермер хўжалиги раҳбари А. ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2018-10-09 13:22:30  |  2110 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация