Судланганлик ҳақида маълумотнома қандай олинади?



 
  Расм манбаси : Sputnik

Бунда нафақат судланганлик билан боғлиқ маълумотлар, балки шахснинг муқаддам жиноий жавобгарликка тортилганлиги тўғрисида (масалан, судланганлик ҳолати тугалланган ёки у олиб ташланганда), шунингдек реабилитация қилинмайдиган асосларга кўра (масалан, амнистия бўйича) жиноят иши бекор қилинганлиги тўғрисида ахборот олиш тўғрисида гап бормоқда, деб ёзади Norma. 

Ҳужжат 2 хил усулда: Давлат хизматлари марказларига шахсан бориш йўли билан ёхуд масофадан туриб Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали олинади. Давлат хизмати учун йиғим миқдори – ЭКИҲнинг 10 фоизи (айни пайтда – 18 430 сўм).

Ариза бериш талаб этилади. Унда қуйидагилар кўрсатилади:

Ф.И.О. (ўзгарган бўлса, у ҳақда маълумот киритилади);

паспорт маълумотлари (серияси, рақами, санаси, ким томонидан берилган);

жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);

туғилган санаси;

туғилган жойи;

яшаш манзили;

электрон манзили ва телефон рақами.

Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этганда аризани унинг ходими тўлдиради.

Давлат хизмати кўрсатишнинг мажбурий шарти – уни олувчида электрон рақамли имзонинг (ЭРИ) мавжуд бўлиши. Бу билан маълумотлар сир сақланиши таъминланади ва фуқаронинг розилигисиз ахборот тақдим этилмайди (учинчи шахслар маълумотнома олиш учун аризага нотариал тасдиқланган ишончномани илова қилишлари лозим). Ушбу талаблар Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этиш ҳолларига ҳам, OneID сервиси орқали ЯИДХПда рўйхатдан ўтишга ҳам татбиқ этилади. Қулайлик яратиш мақсадида Давлат хизматлари маркази жойнинг ўзида 40 дақиқада ЭРИни расмийлаштириши мумкин, бироқ бунинг учун яна ЭКИҲнинг 10 фоизини тўлаш талаб этилади.

Маълумотномани расмийлаштириш учун масъул орган – Ўзбекистон Республикаси ИИВ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ва вилоятлар ИИБ Ахборот марказларига 2 иш куни берилади. Маълумотнома масъул орган томонидан ЭРИ ёрдамида тасдиқланади, шунингдек ҳужжатнинг QR-коди (матрицали штрих-коди) генерацияланади. Маълумотнома ариза берувчининг электрон почтасига юборилади. Бунда ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилган ҳолдагина Давлат хизматлари маркази ўз муҳрини ва масъул шахс имзосини қўяди.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2018 йил 5 октябрдан кучга кирди.

2018-10-09 12:52:49  |  3683 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

23 изоҳлар

Октябрь 08, 2023  09:54

1.Расулов

Судланганлиги

Сентябрь 09, 2023  23:20

2.Джаббаров Анвар

Судланган

Август 24, 2023  13:40

3.Журабек

Суд. Ланган. Хакида. Малумот. Олиш. Керак

Март 15, 2023  22:35

4.Али

1974

Феврал 17, 2023  20:31

5.Шаҳноза

ШаҳнозаСудланганлигини билиш учун қаердан олиш мумкин

Январ 28, 2023  16:35

6.Умида Ахмедова

Суд

Январ 12, 2023  20:46

7.Бахриддин

Судланганлик олиб ташланганми 4 йил булди судланганимга

Декабрь 20, 2022  21:07

8.Илхом

Судланган ёки йук



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация