Тарихда илк бор робот суд мажлисида адвокат вазифасини бажаради



 
  Расм манбаси : forbes.net.ua

Февраль ойида Буюк Британияда бўладиган суд тинглови тарихга киради, чунки унда илк бор судланувчига сунъий интеллект, яъни робот маслаҳат бериб туради. Бу ҳақда DailyMail хабар қилмоқда.

DoNotPay компанияси яратган дунёда биринчи робот-адвокат судланувчининг смартфонида ишлайди ва мажлис чоғида мижозига ўзини ҳимоя қилиши учун нима дейиши кераклигини айтиб туради.

Робот шундай яратилганки, у судда айтилган гапларга дарҳол муносабат билдирмайди, балки муҳокама тугагач, фикр-мулоҳазаларни таҳлил қилгандан сўнггина маслаҳат беради.

Суд мажлисида қанақа иш кўрилиши, у қаерда ўтказилиши ва судланувчининг исми ошкор этилмаган. Бироқ Британия матбуоти гап автомобилда рухсат этилганидан ортиқ тезликда ҳаракатланиш билан боғлиқ иш эканини тахмин қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, DoNotPay роботи дастлаб “парковка” қоидаларини бузганлик учун солинган жарималар устидан шикоят қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Ихтирочи Жошуа Браудерга кўра, робот келажакда адвокатлар ўрнини бемалол эгаллайди.

2019 йилда Tashkent Law Spring халқаро юридик форумида маъруза қилган Россия Федерацияси Адвокатлар палатаси президенти Юрий Пилипенко юридик хизматлар бозори инсон билан робот ўртасида тақсимланаётгани, қатор ҳуқуқий процесслар аллақачон юристлар иштирокисиз кечаётгани ҳақида фикр юритар экан, шундай деган эди:

“Никоҳ бекор қилингани ҳақидаги ҳужжатни олиш учун интернетда бир нечта “дарча”да бланка тўлдириш кифоя қиляпти. – Аҳоли билан ишлайдиган кўплаб йирик корпорациялар яқин йилларда аксарият юристларини бўшатиб юборади. Масалан, банклар ипотека кредитларию шартномалар тўлдириш билан шуғулланаётган мутахассислардан воз кечиши аниқ бўлиб қолди. Биз ишимизни роботларга бериб, бекор қолмаслигимиз керак. Акс ҳолда цивилизация сифатида ҳалокатга учраймиз”.

Дарвоқе, сунъий интеллект суд тизимига ҳам кириб келган. 2022 йил июль ойида Хитой суд тизимини “такомиллаштириш” мақсадида ушбу технологиядан фойдаланишни бошлади. Хитой судларида сунъий интеллект қонунларни тавсия этади, ҳужжатлар тузади ва қарорларда “инсоннинг эҳтимолий хатоси” ҳақида огоҳлантиради.

2023-01-07 05:08:09  |  649 |   0  | 

4 изоҳлар

Январ 07, 2023  21:10

1.Камол

Робот адвокат ёки судья иш холатларини тулик фахмлай олармикан, оддий (стандарт) иш булса майли, аммо иш чигал ёки конунда назарда тутилмаган (казус) холат буйича булсачи, ундай холда прецедент хукукини жорий этиш тугрисида уйлаб куриш керак булади.

Январ 07, 2023  12:50

2.Камол

Жуда тугри, аввал робот прокурорлар ва судьялардан бошлаш керак, адвокат солик тулаб бюджетга фойда келтиради,

Январ 07, 2023  12:46

3.Камол

Жуда тугри, аввал прокурорлар ва судьялардан бошлаш керак, адвокат солик тулаб бюджетга фойда келтиради,

Январ 07, 2023  07:26

4.Зухриддин

Робот судьялаодан бошлаш керак бу масала чет давлатда анча олдин кутарилган эди. Шунда давлатимиз бюджетига анча фойда келтирган булар эди. Адвоката давлат пул туламайди.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация