ҚУЙИ ЧИРЧИҚДА АДВОКАТГА ҲУЖУМ ҚИЛИНДИ!



 
  Расм манбаси : Sputnik

Адвокат ва унинг ҳимоячиси мазкур жиноий ҳаракат ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан хаспўшланиши мумкинлигидан хавотирда...

Қуйи Чирчиқ туманидаги “Haqiqat izlab” адвокатлик фирмаси адвокати Рустам Джумановга ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтида пичоқ билан ҳамла қилиниб, тан жароҳат етказилган.

Бу ҳақда кеча, 12 март куни жабрланувчининг ҳамкасби Муҳсин Маркамалов (Джуманов ундан мазкур “иш” юзасидан ҳимоячи бўлишни илтимос қилган экан – Таҳр.) Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасига телеграмма орқали маълум қилиб, айбдорларга нисбатан чора кўрилишида ва адвокатнинг ҳимояси таъминланишида ёрдам сўраган.

"Advokat" ойномаси мухбири мазкур хабар эгаси адвокат Муҳсин Маркамалов ҳамда “Haqiqat izlab” адвокатлик фирмаси раҳбари Фурқат Саидхўжаевлар билан телефон орқали боғланиб, воқеа тафсилотларини суриштирди.

М.Миркамаловнинг айтишича, ҳамкасби Рустам Джумановга ҳамла қилган шахс у муқаддам адвокатлик қилган фуқаронинг низолашган томони экан. Маълум бўлишича, адвокат аввалроқ катта қийматли мол-мулк талашиш билан боғлиқ фуқаролик ишида даъвогар томоннинг манфаатини ҳимоя қилган бўлиб, судда ютиб чиққан.

“Рустам ака, ёши анчагина катта бўлса ҳам, ўзини қаттиқ ҳимоя қилиб, ҳаётий муҳим аъзоларига тиғ тегдирмаган. Ҳужумни қўллари билан қайтаргани учун қўли ва билагида жароҳат бор, шунингдек юзи ҳам тилинган”, — дейди Миркамалов. Шунингдек, унинг айтишича, адвокатнинг аҳволи ҳозир яхши, эртага — 10 кунлик муолажадан сўнг шифохонадан жавоб берилиши кутилмоқда.

Жабрдийда адвокат Джуманов ва унинг ҳимоячиси Миркамаловлар прокуратура томонидан бу иш “босди-босди” қилиниши мумкинлигидан хавотирда. Чунки, уларнинг айтишларича, шу пайтга қадар зарур процессуал тадбирлар бажарилмаган, жумладан, воқеа жойи кўздан кечирилмаган, далилий ашё бўлган пичоқ олиб қўйилмаган, ундаги қон доғлари экспертиза қилинмаган ва ҳоказо...

Шу боис, 10 кун ўтиб ҳам тергов органлари ҳаракатга тушмагач, адвокатлар Палатага мурожаат қилишга қарор қилганлар. Айни пайтда Адвокатлар палатаси ва Палатанинг Тошкент вилоят бошқармаси мутахассислари томонидан мурожаат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

"Advokat" ойномаси таҳририяти мазкур ҳолатга доир воқеалар ривожини изчил ёритиб боришга ҳаракат қилади.

2020-03-13 20:25:00  |  642 |   0  | 

3 изоҳлар

Март 14, 2020  15:22

1.Зафар Таиров

Тожибоев таклифи асосли.

Ушбу холатда Узбекистон Республикасининг ЖПК 15, 321-322-модддалари талабларига мувофик прокурор томонидан жиноят иши кузгатилиши ва дастлабки тергов харакатлари утказилиши шарт. Конуннинг ушбу талаби бажарилмаетган экан, албатта Бош прокурордан туман прокурорининг жавобгарлик масаласини талаб килиш лозим. Зеро, прокурор конунларнинг барча томонидан аник ва бир хилда бажарилиши учун масьулдир.

Мени фикрим ва таклифимни Мана исботи. Шу йил мана уч ой ичида адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилувчилар ва у ҳам етмаганидек адвокатнинг ҳаётига суиқаст қилувчи фактлар ҳам топилди. Мен менг марталаб таклиф берябман. Ўзбекистон ЖКга янги модда киритиш керак, "Адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилиш"-деб номлаб шу моддани 3-қисмида адвокатга тан жарохати етказиш ваунинг ҳайтига суиқасд қилиш, ўлдириў ва х.к.лар учун жиноий жавобгарлик белиланиши керак деб ҳисоблайман. Адвокатлар палатаси оҳирги воқеаларни анализ ва таҳлил қилиб Зудлик билан Ўзбекистон Президентига адвокатлар номидан МУРОЖААТНОМА юбориш керак.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация