Маъмурий ва жиноят ишлари бўйича судлар яна бирлашади



 
  Расм манбаси : Gazeta.uz

Ўзбекистонда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича судлар иш юритувига ўтказилиши кутилмоқда. Бу 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

Олий суд, Судьялар олий кенгаши ҳамда Молия вазирлиги 2020 йил 1 октябргача тегишли қонун лойиҳасини ишлаб чиқади. Ҳужжатда судларнинг штат бирликларини иш юкламасидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш ҳам белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда алоҳида маъмурий судлар 2017 йил 1 июндан фаолият юритмоқда. Уларга оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий низолар ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилган.

Бунга қадар эса маъмурий ҳуқуқбузарликлар жиноят ишлари бўйича судларда кўрилган.

2020-02-12 11:21:54  |  1709 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация