Акушер-гинеколог янги туғилган чақалоқни сотиб юборганликда айбланмоқда



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

У гўдакнинг ота-онасига “болангиз туғуруқ вақтида ўлди” деб айтгани, лекин бу ҳақда ҳужжат расмийлаштирмай, чақалоқни бошқа шахсга 100 долларга сотгани таъкидланмоқда

Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлими акушер-гинекологи Р.Х.  янги туғилган чақалоқни сотиб юборганликда гумон қилиниб, ҳибсга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, акушер-гинеколог фуқаро З.Э.га унинг 1 апрелда туғилган қизи туғруқ вақтида ўлганлигини айтган.

Бу ҳақда ҳеч қандай маълумот қайд этмасдан, фуқаро Р.Х. 100 АҚШ доллари эвазига чақалоқни фуқаро С.М. дунёга келтирган деб, унинг номига туғруқ ҳақида сохта ҳужжатлар расмийлаштириб бергани билдирилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади Бош прокуратура хабарида.

2019-04-09 21:50:54  |  2353 |   0  | 

1 изоҳлар

Декабрь 16, 2019  20:38

1.Кугай шифохонаси

Одам савдоси



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация