Халқ банкининг Қува бўлимидан йўқолган 39 минг долларни филиал мансабдорлари тўлайди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Туман судининг уларга нисбатан оқлов ҳукми ва вилоят судининг ҳукмни ўзгаришсиз қолдириш тўғрисидаги апеллеция ажрими Олий суд томонидан бекор қилинди

Халқ банкининг Фарғона вилояти Қува тумани бўлимидан 2017 йил май ойида йўқолган 38 минг 867 АҚШ доллари, суднинг янги қарорига биноан, ушбу маблағларнинг сақланишига масъул бўлган мансабдорлар – филиал бошқарувчиси М.Б., бош ҳисобчи Н.Х. ҳамда ғазна мудири З.А.дан ундирилади. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб Жиноят ишлари бўйича Қува тумани суди “жиноят аломатлари йўқ” деган важ билан уларга нисбатан оқлов ҳукми чиқарган эди. Суднинг мазкур оқлов ҳукми апелляция протестига асосан Фарғона вилоят судида кўрилган, лекин ўзгаришсиз қолдирилган.

Республика Бош прокуратурасининг протестига асосан жиноят ишини қайта кўриб чиққан Олий суд “ишни кўриб чиқишда қуйи суд қонун талабларини бажармасдан, иш ҳолатларига объектив баҳо бермай, уни бир томонлама кўриб чиқиб, судланувчилар томонидан содир этилган жиноят иши материаллари билан тўлиқ исботлангани ҳолатларига эътибор қаратмагани учун” апелляция ажримини бекор қилди.

Фарғона вилоят суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 17 январдаги янги ажрими билан оқлов ҳукми бекор қилиниб, судланувчиларга тегишли жазолар тайинланди ҳамда улардан 38 минг 867 АҚШ долларини ундириш белгиланди.

2019-02-12 12:50:50  |  2167 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация