Гендер тенгликни таъминлаш мақсадида бир нечта қонун қабул қилинади



 
  Расм манбаси : VestiFinance.ru

«Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги ҳамда «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун мутасадди ташкилотларга икки ой муҳлат берилган

Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида Президент қарори қабул қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Қарор билан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Адлия вазирлигига Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ билан биргаликда икки ой муддатда иккита қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва ҳукумат муҳокамасига киритиш вазифаси юклатилди.

Хусусан, «Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунда гендер тенглик тушунчаси ва турлари, гендер тенгликни таъминлашга оид нормалар ва уларнинг бузилиши учун жавобгарлик ва бошқа масалалар қамраб олиниши белгиланган. Қонун билан бир нечта кодексга ўзгартишлар киритилиши мумкин.

«Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасида эса қуйидагилар назарда тутилади:

маиший, иш жойидаги ва таълим муассасаларидаги тазйиқ ва зўравонликлар турлари;

ваколатли органларнинг вазифалари ва функциялари;

тазйиқ ва зўравонликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, шунингдек, бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарлик;

судгача ва суд жараёнида тазйиқ ва камситишларга дучор бўлган шахсларни ҳимоя қилишга қаратилган процессуал кафолатлар.

2019-03-07 18:19:00  |  3414 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация