Президент Ўзбекистонда Судьялар олий мактабини очишни таклиф этди



 
  Расм манбаси : iPleaders Blog

Ш.Мирзиёевнинг фикрича, номзодларни камида бир йил ўқитиб, тайёр судья сифатида лавозимга тайинлаш тизимини жорий этиш зарур

Ўзбекистон Судьялар олий кенгаши қошида Судьялар олий мактаби ташкил этилиши мумкин – президент Шавкат Мирзиёев 7 декабрь куни мамлакатимиз Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда сўзлаган маърузасида шундай таклиф билан чиқди.

«Муносиб топилган номзодларни камида бир йил ўқитиб, тайёр судья сифатида лавозимга тайинлаш тизимини жорий этиш зарур. Бунинг учун Судьялар олий кенгаши қошида Судьялар олий мактабини ташкил этишни таклиф қиламан», – деди давлат раҳбари.

Унинг таъкидлашича, касбий маҳорат ва маданиятни ошириш, ҳар қандай ҳолатда ҳам қонун, адолат ва инсонпарварлик тамойилларига асосланиб иш кўриш – ҳар бир судьянинг энг устувор вазифаси бўлмоғи лозим.

Судлар томонидан қабул қилинган ҳар бир қарор, энг аввало, адолатли, қонуний ва асосли бўлиши шарт. Шундагина одамларимизда ҳар қандай ҳолатда ҳам адолат қарор топишига бўлган ишонч янада мустаҳкамланади, дея таъкидлади Ш.Мирзиёев.

2018-12-08 16:48:06  |  330 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация