Наманганлик депутат 500 доллар пора билан қўлга тушди



 
  Расм манбаси : Ижтимоий тармоқ

Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгаши депутати, Ўзбекистон либерал демократик партияси аъзоси Олимжон Тўхтаназаров пора олаётганида ушланди.

Бош прокуратура хабарига кўра, 20 сентябрь куни фуқаро И. М. ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилиб, Наманган вилояти Поп туманида мактаб директори бўлиб ишлагани, 2017 йил 14 ноябрда судланиб, вазифасидан озод этилганини кўрсатиб ўтади.

Аёл суд қароридан норози бўлади ва 3 сентябрь куни Олимжон Тўхтаназаровга мурожаат қилади. У юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали 500 доллар эвазига муаммони ҳал қилишга ваъда беради. И. М. бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беради, дея қайд этди Бош прокуратура.

Наманган вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбирида 22 сентябрь куни тахминан 15:00 да Олимжон Тўхтаназаров И. М. дан 500 доллар олаётганда ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Тўхтаназаровга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди, 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Депутат вилоят халқ депутатлари Кенгаши розилиги олинган ҳолда Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

2018-10-02 16:56:55  |  1930 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация