Соддалаштирилган тартибда иқтисодий суд ишини юритишнинг асосий хусусиятлари



 
  Расм манбаси : Norma

Norma нашри Иқтисодий процессуал кодексга ЎРҚ–531-сон Қонун билан киритилган соддалаштирилган тартибда иш юритиш тўғрисидаги бобни шарҳлади.

Иқтисодий суд ишини юритишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилмоқда. Баҳоси қуйидаги миқдордан ошмайдиган даъволар ана шу тартибда кўриб чиқилади:

юридик шахсларга нисбатан – 20 ЭКИҲ;

якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан – 5 ЭКИҲ.

Бу корпоратив низолар бўйича (ИПКнинг 30-моддасига қаранг) ва ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларга (ИПКнинг 27-бобига қаранг) тааллуқли эмас. Шунингдек соддалаштирилган иш юритишга учинчи шахс киришса ёки соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилиши мумкин бўлмаган қарши даъво келиб тушса, суд ишни даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриш ҳақида ажрим чиқаради. Қуйидаги ҳолларда ҳам худди шундай йўл тутилади:

ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш давлат сирининг, тижорат сирининг ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг ошкор қилинишига олиб келиши мумкин бўлса;

қўшимча ҳолатларни аниқлаш ёки қўшимча далилларни текшириш, шунингдек далилларни улар турган жойда кўздан кечириш ва текшириш, экспертиза тайинлаш ёки гувоҳларнинг кўрсатувларини эшитиш зарур бўлса;

билдирилган талаб бошқа талаблар билан боғлиқ бўлса, шу жумладан учинчи шахсларга тааллуқли бўлса ёки мазкур иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжати билан учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилиши мумкин бўлса.

Ўзаро боғлиқ бўлган бир нечта талаб билдирилган бўлиб, улардан бири соддалаштирилган тартибда кўрилиши мумкин, бошқалари эса бундай тартибда кўрилиши мумкин бўлмаса, барча талаблар умумий тартибда кўрилади.

Ушбу механизмнинг яна бир қатор фарқланувчи жиҳатлари мавжуд, биз уларни тизимлаштириб, жадвал шаклида кўрсатдик:

Мезон Соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиладиган иш Даъво ишини юритишнинг умумий қоидалари бўйича кўриб чиқиладиган иш

Даъво аризасига ва унга илова қилинган ҳужжатларга доир талаблар

Даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга топширилади

Даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари жавобгарга ва учинчи шахсларга юборилади

Даъво аризаси юзасидан ёзма фикр

Даъво аризасининг кўчирма нусхасижавобгарга топширилган пайтдан эътиборан 15 кунлик муддатда судга юборилади.

Кейин, суд томонидан ҳал қилув қарори қабул қилгунига қадар келиб тушган ва ўз вақтида тақдим этишнинг имкони бўлмаганлиги асослантирилган бўлса, қабул қилинади  

Иш кўриладиган кунгача етиб боришини таъминлайдиган муддатда судга юборилади.

Ишни кўриб чиқиш муддати

Даъво аризасини иш юритишга қабул қилиш ва иш қўзғатиш ҳақида ажрим чиқарилган кундан эътиборан 20 кундан ошмаган муддатда даъво аризаси юзасидан ёзма фикрни, далилларни ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этиш учун белгиланган муддат ўтгандан кейин

Ишни суд муҳокамасига тайёрлаш тўғрисида ажрим чиқарилган кундан эътиборан 1 ойдан ошмаган муддатда

Ишни кўриб чиқиш муддатини узайтириш

Муддати узайтирилмайди

Истисноли ҳолларда суд раиси томонидан 1 ойдан кўп бўлмаган муддатга узайтирилади

Ишни кўриб чиқиш тартиби

Суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан. Суд тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва (ёки) важларни текширади, далиллар билан танишади, ашёвий далилларни кўздан кечиради ва ҳал қилув қарорини қабул қилади

Иш муҳокамаси суд мажлисида, ш.ж. видеоконференцалоқа режимида, манфаатдор шахсларни ишни юритиш тўғрисида хабардор қилиб, гувоҳларни чақиртириб ва ҳ.к. ўтказилади

Суднинг ҳал қилув қарори кучга кирадиган муддат

Апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин 10 кун ўтгач

Апелляция тартибида шикоят қилинмаган (протест келтирилмаган) бўлса, қабул қилинганидан кейин бир ой ўтгач

Суднинг ҳал қилув қарорини ижро этиш

Дарҳол ижро этилиши лозим: кучга киргунига қадар – ихтиёрий, кейин – ижро варақаси асосида мажбурий тартибда

Суднинг ҳал қилув қарорларини ижро этиш умумий қоидаларига кўра қонуний кучга кирганидан кейин ижрога қаратилади 

Суднинг ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти бериш (протест келтириш) муддати

қабул қилинган кундан эътиборан 10 кун

қабул қилинган кундан эътиборан 1 ой

Апелляция шикоятини (протестни) кўриб чиқиш муддати

судга келиб тушган кундан эътиборан 15 кун

иш юритишга қабул қилинган кундан эътиборан 1 ойдан кўп эмас

Қонун lex.uz базасида эълон қилинган ва 2019 йил 21 мартдан кучга кирди.

2019-03-27 11:29:35  |  2330 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация