“Ҳуқуқларим бузилишига доир шикоятимга етти ойдан бери жавоб йўқ!”



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

“Бош прокуратура томонидан адвокатлар ўртасида ўтказилган аноним сўровнома натижаларига нисбатан билдирилган ишончсизлик мени ҳайратда қолдирди. Жумладан, Бош прокуратуранинг баёнотида “2018 йилда республика миқиёсида прокуратура органларига адвокатлардан ўзига нисбатан ҳақоратли ва камситувчи муносабатда бўлинганлиги ҳолати юзасидан 2 та мурожаат келиб тушган ва қонуний тартибда кўриб чиқилган” дейилган. Қанчадан-қанча адвокатларимиз ўз ҳуқуқларининг бузилиши бўйича ёзган аризаларига, мурожаатларига жавоб ололмай турган бир пайтда бу гапни қандай тушуниш мумкин?! Ахир шахсан менинг ўзим етти ойдан буён аризамга жавоб ололмайманку... Қолаверса, менинг шикоятим Республикамизнинг қайсидир чекка бир туманидаги прокуратура идораси ходими устидан эмас, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси терговчисининг хатти-ҳаракатлари устидан ёзилган эди...”

Юнусобод туманидаги “PRAVOVED” адвокатлик бюроси адвокати Абдуғани Қурбанов таҳририятимизга келиб, биз билан суҳбатни ана шу оҳангда бошлади. Адвокатнинг айтишича, унинг ҳимоясидаги фуқарога нисбатан 2018 йил 19 июнида тергов ҳаракатларини олиб бораётган терговчи ўз ваколатлари доирасидан чиқиб, тергов бераётган фуқарога нисбатан, гарчи у саволларга жавоб бераётган бўлса-да, руҳий босим остида тазйиқ ўтказа бошлаган. Шунда адвокат унинг бу хатти-ҳаракатларига нисбатан эътироз билдириб, тазйиқ ўтказмасликни, терговга доир процессуал талабларни бузмасликни сўраган. Аммо терговчи адвокатнинг қонуний талабини бажариш ўрнига унинг ўзини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилиб, унга бу ер Бош прокуратура эканини “эслатиб” қўйишган ва уларнинг олдида жим ўтириши кераклигини кўча тилида “тушунтиришган”. Шунингдек, яна шу ҳолат такрорланса уни бу ишдан четлатишлари мумкинлиги билан тазйиқ ўтказишган.

“Шундан сўнг мен 2018 йилнинг 22 июнида Бош прокурор номига ариза ёзиб топширдим, — дейди адвокат. — Аризамда Бош прокуратура терговчисига нисбатан қонуний чора кўришларини, уни менинг ҳимоям остидаги фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов ҳаракатлари олиб боришдан четлатишларини ҳамда терговчига нисбатан кўрилган чора ҳақида менга маълум қилишларини сўрадим. Аммо, мана, орадан 7 ойга яқин вақт ўтаётган бўлса-да ҳанузгача бу аризам бўйича на мени чақиришди, на жавоб хати беришди...”

— Сайтингизда адвокатларнинг касбий ҳуқуқлари бузилишига доир масалаларни Бош прокурор шахсан ўз назоратига олгани ҳақида ҳам ёздингиз. Агар ваколатингиз бўлса сўраб беринг-чи, Бош прокурор қайси санадан кейинги шикоятларни ўз назоратига олар экан?! — дейди адвокат истеҳзосини яширмасдан...

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Адвокатлар Палатаси томонидан адвокатлар ўртасида уларнинг касбий фаолиятлари давомида ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари юзасидан ўтказилган аноним сўровнома натижалари Палата сайти ва Advokatnews.uz интернет нашрида эълон қилингач, у бошқа ОАВда ҳам кенг ёритилган ва шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мазкур аноним сўровнома натижаларига нисбатан ишончсизлик билдириб, баёнот билан чиққан эди. Кейинчалик эса Бош прокурор ва Адвокатлар палатаси раиси учрашуви бўлиб ўтди. Унда Бош прокурор адвокатларнинг касбий ҳуқуқлари бузилишига доир масалаларни шахсан ўз назоратига олишини маълум қилди.

Сайтимизда аввал ҳам бир адвокатнинг ўз ҳуқуқлари бузилишича доир шикоят билан Бош прокурор қабулида бўлгани ва яна бир адвокатнинг шикоят йўллаб, Бош прокурорга ишонч билдиргани тўғрисида хабар берган эдик.

Хонбуви МАХАМОВА, “Advokat” журнали мухбири

2019-02-21 18:05:45  |  2394 |   0  | 

3 изоҳлар

Феврал 23, 2019  21:51

1.Абдурахим

Адвокат бош прокрор

Феврал 21, 2019  21:08

2.Адвокат Якубов Абдувохид

Мен хам Бош прокурор номига ариза бериб, Иив ни пост-патруль хизмати ва Миллий гвардия ходимлари адвокатлик хужжатимни курсатганимга карамасдан мени мажбуран Шайхонтохур туман Ииб 4-гомга олиб кетиб ярим соат ноконуний ушлаб тургани холати бча чора куришни сураган эдим. Минг афсус, на Бош прокуратура, на бошка идора бирон чора кургани йук. Энди шикоят езишдан фойда йук шекилли. Тугридан-тугри маьмурий судларга ариза бериб, ишга Бош прокуратура ва Иив ни жавобгар сифатида жалб килишни сурашга мажбурман. Бош прокуратурага ишонч йук экан.

Адвокат Абдугани Курбановнинг Бош прокурорга терговчининг конунга зид хатти-харакатлари устидан езган шикояти нима сабабдан белгиланган тартибда куриб чикилмасдан эьтиборсиз колдирилиб келинмокда? Адвокат А.Курбановнинг шикояти буйича Бош прокуратура кандай карор кабул килганлиги тугрисида журнал оркали расмий равишда билдиришингизни сураймиз. Шу биргина холат хам шикоятлар билан ишлаш ахволи тугрисида хулоса учун етарли булса керак.....



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация