Интеллектуал мулк ҳуқуқи соҳасида кадрлар тайёрлаш тизими такомиллаштирилади



 
  Расм манбаси : ufest.in.ua

Бунда Тошкент давлат юридик университетининг ўқув ва илмий салоҳиятидан фойдаланиш кўзда тутилган

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги илғор таълим стандартлари ва технологиялари ҳамда Тошкент давлат юридик университетининг ўқув ва илмий салоҳиятидан фойдаланган ҳолда интеллектуал мулк соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади.

Ўзбекистон Республикаси президентининг “Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мазкур топшириқни бажариш учун Адлия вазирлигига уч ой муҳлат берилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ноябрь ойида Юридик университетда “Интеллектуал мулк” кафедраси очилган эди.

Давлат раҳбарининг юқоридаги қарори билан Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлиги тузилмасига ўтказилди.

2019-02-08 20:05:05  |  2804 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация