Айрим тоифадаги собиқ маҳкумларни маъмурий назоратга олиш бўйича қонун лойиҳаси қабул қилинди



 
  Расм манбаси : 7News.Uz

Лойиҳада маъмурий назорат ўрнатиладиган шахслар тоифаси қисқартирилди, бундай шахсларга белгиланадиган чекловларга аниқлик киритилиб, уларнинг сони камайтирилди. Маъмурий назоратни муддатидан олдин олиб ташлашни белгиловчи нормалар билан бойитилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2019 йил 7 январь куни бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида «Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

Жиноят қонунчилиги ҳужжатларига мувофиқ, амалиётда айрим тоифадаги шахслар, хусусан, хорижий мамлакатларда бўлган давр мобайнида оғир ва ўта оғир жиноятларни содир этган шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатилади. Шу нуқтаи назардан, 1992 йилда қабул қилиниб, ҳозирда амалда бўлган қонуннинг янги таҳрири тариқасида Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган ушбу лойиҳа рецидив ва бошқа жиноятларнинг олдини олишда самарали восита бўлган маъмурий назорат институтини янада такомиллаштиришга қаратилган.

Депутатларнинг таъкидлашича, озодликдан маҳрум этиш жойларидан чиққандан кейин маъмурий назоратга олинган шахслар томонидан жиноятлар содир этилишининг олдини олиш, маҳкумни тузатиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини кучайтиришга хизмат қиладиган мазкур қонун лойиҳаси бир пайтнинг ўзида ички ишлар органларининг ушбу йўналишдаги фаолияти самарадорлигини оширишга ҳам ёрдам беради.

Лойиҳа норма ижодкорлиги талабларидан келиб чиқиб, масъул қўмита томонидан жиддий ишланди ва янги, тугал қонун шаклига келтирилди. Унга кўра, 21 та модда қайта ишлаб чиқилди ва 6 та янги модда киритилди. Қонундаги ҳаволаки нормалар чиқариб ташланди. Назоратни ўрнатиш, амалга ошириш, назоратни тугатишни ўзида ифода этган нормаларга аниқлик киритилди. Маъмурий назорат ўрнатиладиган шахслар тоифаси қисқартирилди, бундай шахсларга белгиланадиган чекловларга аниқлик киритилиб, уларнинг сони камайтирилди. Маъмурий назоратни муддатидан олдин олиб ташлашни белгиловчи нормалар билан бойитилди. Ана шундай жиддий ўзгаришлардан сўнг лойиҳа тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунга айланди. Муҳокамалар, тортишувлардан сўнг қонун лойиҳаси қабул қилинди.

2019-01-08 11:55:57  |  2108 |   0  | 

1 изоҳлар

Январ 27, 2022  17:34

1.Бобур

айрим тоифадаги шахслар устидан маьмурий назорат урнатиш учун шахс конунчиликка кура икки ёки ундан ортик хар кандай турдаги жиноят содир этган,ёки огир хамда утта огир турдаги жиноят содир этиб озодликдан махрум этилган булиши керак, такилфим ЖКнинг 131-моддаси Фохшахона саклаш ёки кушмачилик килиш жинояти, ушбу турдаги жиноятлар хозирги кунда жиноят оламининг энг юкори чуккисига чикиб улгирди, яьни ушбу турдаги жиноятларни содир килаётган шахсларнинг хозирги кунда аникланаётган холати 15%ни ташкил килиб колган 75% энг хавфлилари хозирги кунга кадар аникланмасдан колиши ёки булмасам жиноят оламининг энг замонавий куринишига яшириниб олишлари окибатида бу турдаги жиноятларнинг ривожланиши, республика буйича янада кенг тус олиши окибатида республикада ОИТС касаллиги вабо каби жуда тезлик билан таркалаётганлиги, окибатида хозирги кунда бир неча минглаб фукароларимиз касалланганлиги аникланганлигини узи бизни ташвишга солиши керак бу кассаликнинг давоси йуклиги эса маьлум бир йиллардан сунг атом бумбасидан хам хавфли портлаш бериши натижасида минглаб касалланган шахслар бир неча миллионларни ташкил этиши мумкунлиги бизни хавотирга ташвишга солмоги керак зероки хозирги кунда ОИТС (СПИД)кассалигига чалинган шахсларнинг умумий назоратининг йуклиги бунга яккол мисол. Биз ушбу касалликнинг келиб чикиш сабабларидан бири фохшахона саклаш ва кушмачилик билан шугулланаётган шахсларни жавобгарлигини кучайтиришимиз лозим яьни ЖКнинг 131-моддаси билан бир маротаб ажавобгарликка тортилган шахслар узларини шахсий химоя килиш йулларини жуда яхши билади яни уларнинг 14 ёшга тулмаган фарзандарининг булиши якка ёлгиз бокаётганлигини ночор ахволдалигини куплаб суд оргинларида рукач килиб курсатишади агарда бир биринчи марта билан ишлаш тизимини узгартирмасак булаолади билан чалинган



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация