Ўзбекистонда 2018 йилда жиноятчилик 33,5 фоизга камайди



 
  Расм манбаси : Қутбиддин Бурҳонов. ЎзА фотоси

Оғир жиноятларнинг барча турлари 2017 йилга нисбатан сезиларли камайгани қайд этилган

2018 йилда Ўзбекистон бўйича умумий рўйхатга олинган жиноятчилик 2017 йилга нисбатан 33,5 фоизга камайишига эришилди. ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Қутбиддин Бурҳонов «Тараққиёт стратегияси»да бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақда маълум қилди.

«2017 йилда жами 73692 та жиноят рўйхатга олинган бўлса, 2018 йилда республика бўйича умумий рўйхатга олинган жиноятлар сони 49011 тани ташкил этиб, жиноятчилик камайиши 33,5 фоизни ташкил этди. Шундан 2017 йилда 519 марта қотиллик содир этилган бўлса, 2018 йилда бу рақам 432 тани ташкил этиб, 16,8 фоизга камайган. Қасддан оғир тан жароҳати етказиш 1397 тадан 1171 тага қадар камайди. Номусга тегиш 376 тадан 2018 йилда 222 та ҳолат камайиб, бу борадаги кўрсаткич 41 фоизга камайишига эришилган», - деди генерал-майор Қутбиддин Бурҳонов.

Унинг билдиришича, оғир жиноятлардан ҳисобланувчи босқинчилик 2017 йилда 358 маротаба содир бўлса, 2018 йилда бу рақам 42,7 фоизга камайиб, 207 марта босқинчилик содир этилган. Бурҳоновнинг фикрича, жиноятчиликнинг бу тарзда кескин камайишига патрул-пост, профилактика, жиноят-қидирув тизими ходимларининг кеча-ю кундуз меҳнатлари самарасидир.

Шу билан бирга, талончилик жинояти 831 тадан 331 тагача камайган. Қутбиддин Бурҳоновнинг алоҳида уқдиришича, бугунги кунда товламачилик билан боғлиқ жиноятлар анча кўпайган. 

«Ҳозирда, фуқароларнинг бир-бирини алдаш ҳоллари кўп. Мол-мулк масаласида эгалик қилиш учун бир-бирини алдаш ҳолатлари учрамоқда. Шунга қарамасдан 2017 йилда 305 та рўйхатга олинган бўлса, 2018 йилда 201 та товламачилик қайд этилган бўлиб, бу 34,1 фоизга камайишга эришилганини англатади», - деди ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошлиғи.

2019-01-31 20:58:37  |  2046 |   0  | 

2 изоҳлар

Жуда уринли ва асосли эътироз. Жиноят содир этилиши сабаб ва окибатларини, омилларни урганиш зарур.

К.Бурхонов томонидан такдим этилган ахборотнинг охирги хатбошисида фирибгарлик жиноятлари купайиб кетаетганлиги тугрисида фикр билдирилиб, ракамлар эса товламачилик жиноятлари буйича келтириб утилган. Бу жиноятлар бир-биридан фарк килади-ку, ахир. Фирибгарлик жиноятларининг нима сабабдан ошиб бораетганлиги ва бундай усиш республикамизнинг кайси худудлари хисобига тугри келмокда? Ана шулар тугрисида фукароларни хабардор этиб бориш максадга мувофикдир....



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация