Андижонда ижобий хулоса бериш учун 600 доллар сўраган “военкомат” шифокорлари қўлга олинди



 
  Расм манбаси : ЎзА

Вилоят комиссияси шифокори ва туман катта шифокори кўрикларда ҳарбий хизматга жисмонан нолойиқ деб топилган икки йигитга “ёрдам” бермоқчи бўлишди

Андижон туман мудофаа ишлари бўйича доимий чақирув комиссиясининг катта шифокори Санобар Латипова (исмлар шартли) вилоят мудофаа ишлари бўйича чақирув комиссиясининг шифокори Аҳмаджон Собиров билан ҳамкорликда ҳарбий хизматга нолойиқ деб топилган йигитларга «ёрдам» бермоқчи бўлди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» маълум қилди.

Одамлар билан мулоқот қилишга уста бўлиб кетган шифокор аёл зудлик билан ишга киришди. Натижада икки йигитнинг ота-онаси билан боғланиб, 300 доллар эвазига муаммони ҳал қилиб бериши мумкинлигини айтди. Шу тариқа икки нафар фуқародан 600 долларни ундирди.

300 долларни ўз эҳтиёжи учун олиб қўйган Санобархон Латипова пулнинг қолган қисмини шифокор Аҳмаджон Собировга пора сифатида бераётган пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан қўлга олинди.

2019-01-26 17:35:50  |  2083 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация