Собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров устидан суд бошланди



 
  Расм манбаси : upl.uz

“Иш” Юнусобод туман судида ёпиқ тарзда кўрилмоқда

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судида собиқ бош прокурор Рашитжон Қодиров устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда “Газета.uz” ва “Озодлик” хабар берган.

Бугун, 7 январь куни бошланган суд жараёни ёпиқ тарзда олиб борилади. Қонунчиликка мувофиқ, давлат сири ёки қонун билан ҳимояланувчи бошқа сирларни сақлаш зарурати бўлса, суд мажлисини ёпиқ тарзда ўтказишга рухсат берилади.

Бош прокуратура матбуот хизматининг маълум қилишича, жараён ҳақида маълумот бериш масаласи суд ваколатига киради.

«Мазкур жиноят иши ёпиқ тарзда тергов қилинган. Ҳозирда жиноят иши суд юрисдикциясида. Жамоатчиликка қай тарзда маълумот бериш масаласини суд ҳал қилади», – деган Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Сурайё Раҳмонова “Газета.uz” нашрига.

“Озодлик” хабарига кўра, суд жараëнига Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди раисининг ўринбосари Акбар Туробов раислик қилмоқда. Ëпиқ режимда ўтаëтгани учун тафсилотларни ҳатто судланувчиларнинг яқинларига ҳам айтишмаяпти.

7 январь куни соат 10:00 да жиноят иши доирасидаги барча судланувчилар устидан биринчи суд мажлиси бўлиб ўтган. Келгуси суд мажлиси 9 январга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Рашитжон Қодиров 2018 йилнинг февралида ҳибсга олинган эди. Жиноят кодексининг 165, 205 ва 210-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Иш бўйича 24 кишига айблов эълон қилингани ҳақида хабар берилган эди.

2019-01-08 11:29:18  |  2063 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация