Поп тумани ҳокими ҳужжатларни сохталаштириб, фермернинг ерини тортиб олди



 
  Расм манбаси : ru.yangiliklar.net

“Бунёджон – Маҳсуджон” фермер хўжалиги раҳбари Н.Болтабоев ўз еридан ўз ихтиёри билан воз кечганидан тамоман бехабар бўлиб чиқди

Наманган вилояти Поп тумани ҳокими ҳужжатларни сохталаштириш йўли билан “Бунёджон – Маҳсуджон” фермер хўжалигига қарашли ерни тортиб олиб, ҳокимлик захирасига ўтказди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг “Ҳуқуқ” газетаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, ҳоким тортиб олган ер 2015 йил декабрдан буён Н.Болтабоевнинг фермер хўжалиги тасарруфида бўлган. Туман ҳокими 2018 йил 21 февралидаги 341-сонли буйруғи билан уни ҳокимлик ер захирасига ўтказар экан, бунга фермернинг ихтиёрий равишда ёзган аризасини асос қилиб келтирган. “Ўз ихтиёри билан” ердан воз кечгани фермер учун кутилмаган воқеа бўлди.

Н.Болтабоев қарор юзасидаги шикоят билан мурожаат қилгач, Прокуратура масалага ойдинлик киритди. Ҳокимлик ҳужжатларни сохталаштиргани Наманган вилоят ИИБ экспертиза-криминалистика бюроси хулоса билан тасдиқланди ва бекор қилинди.

Прокуратура хабарида ҳужжатларни сохталаштирган мансабдор шахсга қандай чора кўрилгани айтилмаган.

2018-12-30 14:19:57  |  2620 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация