Психофаол препаратлар савдоси билан шуғулланган 148 нафар шахс қўлга олинган



 
  Расм манбаси : Sputnik

Улардан 115 мингдан ортиқ “Трамадол” ва “Лирика” препаратлари мусодара қилинди

2018 йилнинг ўтган даври мобайнида “Трамадол” ва “Лирика” каби психофаол тиббий препаратларни тарқатиш билан шуғулланган 148 нафар шахс ушланиб, улардан 115 мингдан ортиқ шундай препаратлар олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш соҳасидаги фаолияти тўғрисидаги ахборотида маълум қилди.

Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу препаратлар кейинги йилларда енгил наркотик сифатида оммалашиб бораётган эди. Ўтган йилларда улар дорихоналарда ҳатто очиқча сотилган ҳам эди. Матбуот ва ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокама қилина бошлангач, ҳукумат “Трамадол” ва “Лирика” савдосининг олдини олиш чораларини кўришга киришди.

2018-12-15 21:23:13  |  2087 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация