Президент: Келгуси йилдан ҳокимларни халқ сайлайди



 
  Расм манбаси : catoday.org

Шунингдек, ҳокимлар халқ депутатлари вилоят кенгашларига раҳбарлик қилмайди

Президент Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида келгуси йилдан Ўзбекистонда депутатларнинг ваколатлари кенгайтирилишини маълум қилди.

«Олий Мажлисга қиладиган мурожаатимда депутатларга янаям кўпроқ ваколатлар бераман. Президент халқ вакилларига таяниши керак.

Икки йил олдин, лавозимга келганимда вақти келиб ҳокимлар сайланиши, ҳокимлар вилоят кенгашларига раҳбар бўлмаслигини айтгандим. Кейинги йилдан шундай бўлади.

Бир раҳбар одам ҳам ҳоким, ҳам кенгаш раиси бўлолмайди. Керак бўлса, ҳоким кенгашга ҳисобот беради. Вилоят ва туман депутатларига ҳам ваколатлар берилади.

Жамиятда рақобат бўлиши керак. Ҳамма бир-бирига қулоқ солиши керак. Йўқса, Ўзбекистон яна орқага кетади», дея президентдан иқтибос келтиради Kun.uz.

Президент 20 декабрдан кейин парламентга мурожаат қилишини айтиб ўтган.

2018-12-15 17:21:21  |  2113 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация