Икки афғон наркокурьери 1,6 кг героин билан қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Maltatoday.com

Хусусан, 111,42 грамм героин жойланган 27 дона капсула улардан бирининг ошқозонидан чиқариб олинган

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари афғонистонлик икки наркокурьерни героин партияси билан қўлга олди, деб ёзади «Podrobno.uz».

Афғонистон фуқаролари – 40 ёшли Зулайҳо ва унинг 22 ёшли укаси Муҳаммад Акром Деҳқонзода «Ҳайратон» кўпригини кесиб ўтган вақтдан буён кузатув остига олинган. Улар дастлаб автомобилда Термиздан Самарқандга  келиб,  меҳмонхонада тунашади. Эртасига Жиззахга етиб келиб, меҳмонхонага жойлашганидан сўнг улар ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган.

Опа-ука Деҳқонзодаларнинг меҳмонхонадаги хонаси кўздан кечирилганда йўл сумкаларига бекитилган 1,5 килограммдан ортиқ героин топилган. Шунингдек, сўроқ чоғида Зулайҳо Деҳқонзода яширинча ўтказиш мақсадида героиннинг бир қисмини ютиб юборгани аниқланади. Аёл Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий-амалий маркази Жиззах филиалида текширувдан ўтказилиб, тиббий воситалар ёрдамида унинг ошқозонидан 27 капсулага жойланган 111,42 грамм героин чиқариб олинган. Шу тариқа, улардан 1,6 килограммдан зиёд наркотик ашёвий далил сифатида  олинади.

Зулайҳо ва Муҳаммад Акром Деҳқонзодага нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 273 (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) ва 246-моддалари (Контрабанда) бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Афғон героинини бу ерда қабул қилиб олиши керак бўлган шахсларни аниқлаш мақсадида текширув тадбирлари олиб борилмоқда.

2018-11-30 16:56:30  |  2027 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация