Онлайн. "Адвокатлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи комиссия дахлсиз ва мустақил ташкилот бўлсин..."



 
  Расм манбаси : "Advokat" журнали

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг III конференциясида делегатлар адвокатура институтини такомиллаштириш ва унинг нуфузини ошириш борасида ўз мулоҳаза ва таклифлари билан ўртоқлашди.

Адвокат Салоҳиддинов У.И (Наманган вилояти):

– Президент фармонида адвокатлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи комиссия тузиш ҳақига гап боради. Лекин қонунчиликда ҳам, Палата низомида ҳам бу ҳозирча акс этмади. Таклифим шуки, шунақа комиссия тезроқ ташкил қилинса унинг мақомини қатъий белгиланса. У дахлсиз ва ҳеч кимга бўйсунмайдиган ташкилот бўлиши керак.

– Адвокатларнинг нуфузини ва ҳурматини оширишга келсак, "Адвокатура тўғрисида"ги қонун чиққанига 22 йил бўлди, лекин ҳануз касб байрамимизни белгилаб олганимиз йўқ. Адлия вазири, Палата раиси ва бошқа мутасаддилар шу масалада Президентга ёки парламентга мурожаат қилсалар бўларди. "Адвокатлар куни" сифатида эса мен ўша қонун қабул қилинган 27 декабрь санасини таклиф қиламан.

2018-11-17 16:01:56  |  2159 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация