Онлайн. Адвокатлар палатаси Низомига қандай ўзгартиришлар киритилди?
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг III конференциясида ҳисобот маърузаси билан иштирок этган Адвокатлар палатаси раиси в.б Шуҳрат Содиқов берди Палата Низомига киритилган муҳим янгиликларни санаб ўтди:
1. Очиқлик ва ошкоралик, молиявий-иқтисодий фаолиятнинг шаффофлиги (5-банд).
2. Адвокатура фаолиятини тартибга солувчи ва суд ишларини юритиш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш (17-банд).
3. Палата ҳузурида Адвокатларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш комиссияси ташкил этилди.
4. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига бепул ихтиёрий юридик ёрдам кўрсатиш, "pro bono" амалиётини ривожлантириш.
5. Адвокатлар палатаси ҳузурида Этика комиссиясини ташкил этиш. Мазкур комиссия низоми тасдиқланиб, у ўз ишини бошлаган.
6. "Палата раиси муддатидан олдин лавозимини тарк этган тақдирда Адлия вазирлиги тақдимномаси асосида вақтинча раис вазифасини бажарувчини сайлайди ва 3 ой муддатдан кеичктирмасдан навбатдан ташқари Конференция чақирилишини таъминлайди" (34-банд).
7. "Бир шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ Адвокатлар палатасининг раиси бўлиши мумкин эмас", деган меъёр киритилди.
0 изоҳлар
Изоҳ қолдириш