90 кишининг заҳарланиши сабабчиси терговчига пора бераётганида қўлга олинди



 
  Расм манбаси : Новости Приднестровья

Шу йилнинг 27 сентябрь куни Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳридаги «Бахтли оила» тўйхонасида бўлиб ўтган тўй маросимида 90 нафар киши дастурхонга тортилган озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарлангани ҳақида хабар берилган эди.

Ўша тўй учун уй шароитида салат тайёрлаган М.Шукуров 13 октябрь куни ўзига нисбатан текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган иш бўйича жиноят иши қўзғатмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига Қарши шаҳар прокуратураси терговчиси Ш.Нажмиевнинг хизмат хонасида унга 500 (беш юз) АҚШ долларини пора тариқасида берган вақтда Қашқадарё вилоят прокуратураси ички хавфсизликни таъминлаш бўлими ходимлари томонидан ушланди.

Бош прокуратура томонидан Kun.uz’га тақдим этилган маълумотга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими томонидан Жиноят кодексининг 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2018-10-15 12:05:42  |  2089 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация