41 314 нафар тадбиркорлик субъектлари фаолияти қонунийлаштирилди



 
  Расм манбаси : recruiter.co.uk

Икки ойда 41 314 нафар тадбиркорлик субъектлари фаолияти қонунийлаштирилди ва 9 034 та тадбиркорларнинг фаолияти тикланди.

Бош прокуратуранинг жамоатчилик билан алоқалар ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш бўлими хабарига кўра, мазкур ҳолатлар Бош прокуратура ва бир қатор вазирликлар ўртасида имзоланган қўшма қарорга асосан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан аниқланган.

Ишчи гуруҳлар томонидан ўрганиш олиб борилган икки ойда 99 301 та турар ва нотурар жой объектлари рўйхатга олинган, 16 131 нафар шахслар билан меҳнат шартномалари тузилган, 11 356 нафар шахсларга лицензия олиб берилган. Шунингдек, 17 153 нафар шахслар томонидан ижара шартномалари тузилиши таъминланган, 4 291 нафар бошқа фаолият билан шуғулланаётган тадбиркорлар аниқланиб, қайта рўйхатдан ўтказилган. Хусусан, 74 540 та ҳолатда камерал назорати ўтказилиб, 1,1 трлн сўм солиқ қўшимча ҳисобланган ҳамда 1 трлн сўм солиқ қарздорлиги ундирилган.

2018-11-13 18:04:08  |  2621 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация