Никоҳ шартномасини бекор қилиш чоғида эр хотинини ўлдириб қўйди



 
  Расм манбаси : Ukr-online

Фарғона вилоятининг Данғара туманида қотиллик содир бўлди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, 2018 йил 5 сентябрь куни соат 10:00 ларда Фарғона вилояти, Данғара тумани, Доимобод қишлоғида яшовчи И. (1992 йилда туғилган эркак киши) турмуш ўртоғи С. (1993 йилда туғилган аёл киши) билан никоҳ шартномасини бекор қилиш учун туман ФҲДЁ бўлими биносига келиб, ўзаро келишмовчилик натижасида ёнида бўлган пичоқ билан турмуш ўртоғига турли хил тан жароҳатлари етказиб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

2018-09-10 17:21:51  |  2588 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация