Жиззахда қабр тошларини ўғирлаб сотган шахсга ҳукм ўқилди



 
  Расм манбаси : Xabar.uz

Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани, Хавастлик маҳалласида жойлашган «Ғойиб ота» қабристонидан қабр тошларини ўғирлаб сотган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Судланувчи Файзуллаев Амир Анатольевич 2018 йил 1 апрель куни соат 19 ларда Шароф Рашидов тумани, Хавастлик маҳалласи, С.Айний кўчасида жойлашган «Ғойиб ота» қабристонига кириб, қабристонга дафн қилинган марҳум Маннонов Пўлат Маннонович қабрига ёдгорлик сифатида ўрнатилган 800.000 сўмлик ва марҳума Хидирова Қурвоной Бўрибой қизининг қабрига ёдгорлик сифатида ўрнатилган қора мармардан ясалган 1.250.000 сўмлик қабр тошларини ўғирлаган, деб ёзади Xabar.uz.

У ушбу тошларни Самарқанд шаҳридаги «Ёдгорлик» қабр тош устахонасига олиб бориб, уста О.Мустафоевга қабр тошларидаги ёзувларини ўчиртириб, мазкур тошларни Ф.Раҳмоновга 570.000 сўмга сотиб юборган.

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман судининг 2018 йил 12 октябрь кунги ҳукмига кўра, Файзуллаев Амир Анатольевич Ўзбекистон Республикаси ЖК 134-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга шу модда билан 3 йилу 6 ойга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

2018-10-22 16:51:15  |  2269 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация