Мажбурий меҳнат тақиқланган!



 
  Расм манбаси : rigma.info

Буни адвокат билади, аммо фуқаролар, энг муҳими, маҳаллий амалдорлар-чи?

Аввало, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир шахс меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, адолатли меҳнат шароитларида ишлаш ва қонунда кўрсатилган тартибда ишсизликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга эканлиги ва Суд ҳукми билан тайинланган жазони ўташ тартибидан ёки қонунда кўрсатилган бошқа ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунида ва Меҳнат кодексининг 7-моддасида ҳам мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан, меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.

Бироқ, минг афсуски, юқоридаги қонун ҳужжатлари ва кўрилаётган чора-тадбирларга қарамасдан, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари томонидан бу йўналишдаги ишлар паст савияда ташкил этилганлиги, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарларининг қонун ҳужжатларини яхши билмаслиги туфайли ҳамиша ҳам мажбурий меҳнатнинг олдини олишга эришилмаяпти...

 

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-10-18 17:48:41  |  2535 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация