Адвокатура ривожланиш йўлида: кеча, бугун,эртага



 
  Расм манбаси : "Advokat" jurnali

“Ш.Содиқовнинг маърузасини тинглаб, айниқса, Адвокатлар палатасининг фаолиятига берилган танқидий баҳони мушоҳада қилиб, бундан 10 йил олдин хорижий бир давлат адвокатлар палатаси раҳбарининг “Адвокатларнинг ўзини-ўзи бошқариш органини тузишга эҳтиёткорлик билан ёндошув зарур, чунки бу адвокатлар учун жуда нозик масала, агар тузилмани адвокатларнинг ўзи назорат қила олмаса, у бора-бора адвокатура вазирлигига айланиб кетиши мумкин” дегани ёдимга тушди.

Ҳа, охирги йилларда шунга ўхшаш ҳолат юзага келди. Палатанинг айрим раҳбарлари томонидан юритилган адвокатура табиатига зид тўраларча сиёсат Палатанинг айрим ходимларида ҳам адвокатга нисбатан амалдорларча муносабатни шакллантирди. Бу эса алалоқибат адвокатларнинг ўз касбий бирлашмасидан узоқлашишига, ўртада кўринмас тўсиқлар пайдо бўлишига олиб келди.

Аммо бу энди Палатадан воз кечиш мумкин дегани эмас. Зеро, бугунги кунда Республикамизда 4000 дан ортиқ адвокат фаолият юритмоқда. Уларни бирлаштирадиган, уларнинг касбий ва ижтимоий ҳимоясини таъминлашга ёрдам берадиган, уларга услубий ёрдам кўрсатадиган, давлат олдида адвокатларнинг муштарак манфаатини ифода этадиган ва ўзини-ўзи бошқарадиган кучли касбий бирлашма, албатта, зарур. Лекин у айнан адвокатларга хизмат қилиши керак, аксинча, адвокат унга эмас. Чунки Адвокатлар палатасининг ҳар бир аъзоси аъзолик бадалини тўлаб, уни молиявий таъминлар экан, Палатадан касбий ҳимоя кутишга тўла ҳақли”.

Юридик фанлар доктори, адвокат Баҳром Саломовнинг ушбу таҳлилий мақоласи жорий йилнинг 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар Палатасида Адлия вазирлиги ва “Тараққиёт стратегияси” Маркази ҳамкорлигида “Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишда адвокатуранинг роли” мавзусида семинарда кўтарилган масалалар атрофидаги мулоҳазалардан иборат. Зеро, Адвокатлар палатаси раҳбари Шуҳрат Садиқовнинг танқидий руҳдаги ва барчани ошкора мулоқотга чорловчи маърузаси билан бошланган мазкур анжуман жуда қизғин — ўринли танқид, асосли таклиф ва кескин баҳс-мунозараларга бой тарзда ўтган эди.

(Батафсил ўқиш учун журналнинг электрон нусхасини харид қилишингизни сўраймиз).

2018-08-11 20:58:03  |  2646 |   0      | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация