Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими жорий этилади



 
  Расм манбаси : ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Сайлов жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Марказий сайлов комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг мамлакатнинг бутун ҳудудида сайлов жараёнига Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини жорий этиш ва сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР)дан фойдаланиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинди.

СЯЭРни шакллантиришда Ички ишлар вазирлигининг маълумотлар ахборот базасига, Кўчмас мулк объектлари ягона реестри ва Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрига мувофиқ сайловчи-фуқаролар, уларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойларининг манзиллари тўғрисидаги ягона ахборотдан фойдаланилиши белгилаб қўйилди.

Белгиланишича:

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси мамлакатнинг бутун ҳудудида Сайлов жараёнини бошқаришнинг ахборот тизимини жорий этиш ва СЯЭРдан фойдаланиш бўйича фаолиятга умумий раҳбарликни ва мувофиқлаштиришни амалга оширади;

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини жорий этиш ва СЯЭРдан фойдаланишда ягона технологик ёндашувни, шунингдек, уларнинг ҳудудларда самарали ишлашини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестри ва Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрини юритиш учун жавобгар орган ҳисобланади;

«UNICON.UZ» – «Фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари» ДУК Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини яратиш, янада такомиллаштириш ва унга техник хизмат кўрсатиш ишларини амалга оширади, шунингдек, унинг самарали ва узлуксиз ишлашини таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2019 йил 1 апрелга қадар муддатда:

фуқароларни уйма-уй юриб ўрганиш орқали уларнинг паспорт маълумотларини кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда Ички ишлар вазирлиги маълумотлар ахборот базасидаги фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш жойлари манзиллари тўғрисидаги ахборотни тўлиқ долзарблаштиришни ўтказишни;

туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторлари раҳбарларини уйма-уй юриб ўрганишни ташкил этишга жалб этишни;

Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда фуқароларнинг паспорт маълумотларини кўчмас мулк объектининг кадастр рақамига боғлаган ҳолда Ички ишлар вазирлиги маълумотлар ахборот базасини Кўчмас мулк объектларининг ягона реестрига ва Кўчмас мулк объектлари манзилларининг ягона реестрига мувофиқлаштирилишини таъминлайди.

2018-10-07 14:39:03  |  3882 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

1 изоҳлар

Октябрь 04, 2021  16:12

1.даврон

савловчилар рўйхати



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация