Қандай ҳолларда диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш рад этилади?



 
  Расм манбаси : Katolik.ru

Диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди, деб ёзмоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Низомга мувофиқ диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилишидан аввал Дин ишлари бўйича қўмита томонидан розилик хати берилади.

Бунда динга эътиқод қилиш, ибодат, расм-русумлар ва маросимларни биргаликда адо этиш мақсадида тузган кўнгилли бирлашмалари (диний жамиятлар, масжидлар, черковлар, синагогалар, монастирлар ва бошқалар), шунингдек диний ташкилотларнинг марказий бошқарув органлари ва диний таълим муассасалари диний ташкилотлар деб эътироф этилади.

Қуйидаги ҳолларда диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш рад этилади:

• диний ташкилотнинг таъсис ҳужжатлари конституциявий тузумини зўрлик билан ўзгартириш, мустақиллиги, яхлитлиги ва хавфсизлигини бузиш, конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини камситиш, уруш, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб этиш, фуқароларнинг соғлиғи, маънавияти ва ахлоқига қасд қилиш мақсадига эга бўлса;

• диний ташкилот устави қоидалари ва бошқа ҳужжатлари “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунига зид бўлса;

• диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик бериш учун ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда ёки улар зарур тартибда расмийлаштирилмаганда.

Қўмитанинг диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказиш учун розилик беришни рад этиш тўғрисидаги жавоб хати юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

2018-10-01 18:06:49  |  2497 |   0  | 
  • Teglar orqali izlash:

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация