Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартибини Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди



 
  Расм манбаси : Иллюстратив фото

Адлия вазирлигининг ушбу ваколати Ҳукуматга ўтди

2019 йил 10 сентябрда имзоланган ЎРҚ-566-сон қонун билан қатор қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Жумладан, «Адвокатура тўғрисида»ги қонуннинг 3-1-моддаси (Адвокат мақомига эга бўлиш)га ўнинчи қисм бўлиб қўшилган янги нормага кўра эндиликда адвокатлик гувоҳномасининг шакли ва уни бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.

Адвокатлик гувоҳномаси шу пайтгача Адлия вазирлиги белгилаган шакл ва тартиб бўйича берилган. Қонуннинг 17-моддаси (Адвокатура ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги) биринчи қисми олтинчи хатбошиси чиқариб ташланди.

2019-09-12 16:51:10  |  2617 |   0  | 

4 изоҳлар

Сентябрь 12, 2019  17:59

1.Администратор

Джахонгир Хамидов, ВМ фақат шаклини ва бериш тартибини белгилаб беради, гувоҳномани ҳозиргидай адлия бошқармасидан олаверасиз.

Сентябрь 12, 2019  17:29

2.Mr. Tango

Адвокатура Адлия вазирлиги тизимида булган эмас. У нодавлат, нотижорат ташкилоти. Гувохномага келсак, Уни Адлия идоралари беришни давом эттирса керак. Шакл ва тартибни ВМ белгиласа керак. Нима булганда хам, адвокатурага ривож тилаймиз !

Сентябрь 12, 2019  17:28

3.Адвокат Абдумалик Абдуллаев

Жавоби мантиқан шу қонуннинг ӯзида.

Сентябрь 12, 2019  17:09

4.Хамидов Джахонгир

Демак бундан кейин адвокатлик гувохномасига худудий адлия бошқарма бошлиқлари қўл қўйишмайди шундайми? Демак шахар ва туман хокими ва хоким ўринбосарлари қўл қўйишадими? Фарқи йўқ асосийси адвокатларимизни иш юритишларида ушбу гувохнома адвокатлик фаолиятига тўсиқ бўлмаса бўлгани. Шу билан биргаликда яна бир савол қийнаябди, эндиликда адвокатура бевосита адлия вазирлигига бўйсунмайди шундайми?



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация