ИИВнинг Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига раҳбар тайинланди



 
  Расм манбаси : Дониёр Қодиров. ИИВ матбуот хизмати

Янги ташкил этилган Бош бошқармага Дониёр Қодиров раҳбарлик қилади, бунгача у Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи эди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Қодиров Дониёр Бахтиёрович тайинланди, дея хабар қилди ИИВ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, ИИВ тузилмасида Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси президентнинг 6 мартдаги қарори билан ташкил этилган эди.

Бош бошқарма метрополитен, темир йўл ва ҳаво транспорти объектларида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, Дониёр Кадиров 2018 йилнинг мартидан буён Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.

2019-03-29 15:04:36  |  2891 |   0  | 

0 изоҳлар



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация