Давлат органлари томонидан етказилган зарарни тўлаш тартиби аниқлаштирилмоқда
Фуқаролик кодексининг 15-моддаси янги таҳрирда қабул қилинади
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 15-моддаси (Давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказилган зарарни тўлаш) янги таҳрирда қабул қилинади. Тегишли қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Янги таҳрир давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан етказилган зарар ноқонуний ҳужжатни қабул қилган давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи маблағлари ҳисобидан тўланишини назарда тутади.
Давлат органлари ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тугатилган, фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарарни қоплаш учун маблағлари етарли бўлмаган ёхуд давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари бўлмаган ҳолларда зарарни давлат бюджети ҳисобидан қоплаш таклиф қилинган.
Модданинг янги таҳрирда ушбу органлар мансабдор шахсларининг айби билан етказилган зарарларни қоплаш суднинг қарори билан шу мансабдор шахслар зиммасига юкланиши ҳақидаги банд сақланиб қолади.
1 изоҳлар
1.Элдор
Реабилитация этилган шаҳсларга етказилган зиённи қоплаш ва унинг бошқа ҳуқуқларини тиклаш чораларини такомиллаштириш билан илмий иш ёки мустақил ишлар борми бўлса манба тўғрисида маълумот беринг.
Изоҳ қолдириш