Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жазо чоралари кучайтирилиши мумкин



 
  Расм манбаси : insur-portal.ru

Жиноят кодексидаги битта ва МЖтКдаги учта модданинг санкциялари қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жазо чораларини кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

Ҳужжат ўзгаришларсиз қабул қилинган тақдирда ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатганлик ёхуд унга нисбатан зўрлик ишлатганлик (Жиноят кодексининг 219-моддаси) учун белгиланган жарималар ЭКИҲнинг 100 бараваригача (ҳозирда – 50 бараваргача), озодликни чеклаш жазоси 1 йилдан 3 йилгача (ҳозирда 1 йилгача), озодликдан маҳрум қилиш муддати эса 3 йилгача (ҳозирда – 1 йилгача) оширилиши мумкин.

Ушбу модданинг иккинчи қисми (оғирлаштирувчи ҳолатлар)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун эса 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш таклиф этилмоқда.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексдаги учта модданинг санкция қисми – жарималар миқдори оширилмоқда.

Хусусан:

194-модда (Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик):

биринчи қисмида жарима ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (амалда: иккидан бир қисмидан 2 бараваригача);

иккинчи қисмида 3 бараваридан 5 бараваригача (амалда: 2 бараваридан уч бараваригача);

195-модда (Милиция ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) санкциясида жарима ЭКИҲнинг 3 бараваридан 7 бараваригача (амалда: 3 бараваридан 5 бараваригача);

198-модда (Ҳокимият вакилининг қонуний талабларини бажармаслик ёки хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш):

биринчи қисми бўйича жарима ЭКИҲнинг 1 бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 3 бараваридан 5 бараваригача (амалда иккидан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 1 бараваридан 2 бараваригача);

иккинчи қисми бўйича 3 бараваридан 5 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 7 бараваригача (амалда: 1 бараваридан 3 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 3 бараваридан 5 бараваригача) оширилиши мумкин.

2019-05-11 20:50:14  |  3448 |   0  | 

5 изоҳлар

Феврал 03, 2024  04:14

1.Бехруз

Хозирда мен хам ииб ходимларидан кочиб юрубман сабаби 183 194 модда билан 15 суткага епдирмокчи мени устимдан билдирги берган ходимларни тушумда хам курмаганман шеригим кишлокни боласи жуда содда бола уни куркитиб менгга карши гувохлик олибди 15суткага епса жарима тулаб чиксам буладими жавоб учун рахмат

Май 03, 2023  03:44

2.Нодира

Департамент ходимлари менга карши укувчим ёрдамида тадбир утказди. Мен узимни ёмон хис килиб ташкарига чикмокчи булганимда ходимлар менга куч ишлатиб хар еримдан ушлаган ва кулларимни кайирган пайитда фарзандим ташкаридан келиб колган ва менга ёрдам бериш максадда уларни кулидан мени чикариб олган. Ва уларга жанр етказган. Эндиликда фарзандимга жиноят кодексининг 219 моддаси кулланиляпти. Шу тугрими?

Феврал 15, 2022  10:34

3.Jasur

Ozi hokimiyat vakillari fuqarolardan koʻp qonundi buzishadi hammasi safsatavozlik xulas yerimiz qati osmonimiz musafo

Октябрь 23, 2021  07:15

4.Мирзожон

Назорат килувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектларида текширув утказиш учун борганда объект рахбари то текшириш учун белгиланган муддат тугагунича уз идораси келмай кочиб юради келса хам текширувчига шароит яратиб бермайди хамда хужжатларга имзо куймайди ва ходимларига хам буни такиклайди. Шунга ухшаш конунбузилишларга кодексда аник бир модда киритиш хамда юкоридаги холатларда тупланган материалларни судга утказишда муаммо булмаслиги учун конкрект амалга ошириладиган харакатлар тузиладиган хужжатлар улар кимлар томонидан имзоланади кул куйишдан бош тортса кандай хужжатлар тузилади ва бошкаларга аниклик киритиш лозим. Амалиётда текширувчи куп кийинчиликларга дуч келади

Тугри, хукукни мухофаза килувчи органлар ходимларининг обру эътибори- бу давлатга булган эътибор. Лекин купгина холларда уларнинг узи ноконуний харакат килиб ёки ноконуний талаб куйиб, сунгра Буни фукаро уларга каршилик курсатиши деб курсатиб, билдирги билан худди бир фукаро 2-3 милиция ходимини уриб тан жарохати етказиб, фаол каршилик курсатган, деб курсатишади. Конунда бу модда буйича тан жарохатининг огирлик даражасини аник белгилаб, фаол каршилик тушунчасини киритиб кетиш лозим, деб хисоблайман.



Изоҳ қолдириш







Кириш Регистрация
Парольни унутдингизми?
Кириш Регистрация
Кириш Регистрация
Регистрация